Жаҳон | 20:50 / 13.07.2017
10812
2 дақиқада ўқилади

Ҳамбургдаги тартибсизликлар вақтида россияликлар қўлга олинган

Фото: Reuters

Россиянинг Ҳамбургдаги бош консулхонаси G20 саммити вақтидаги тартибсизликлардаги иштироки туфайли икки нафар россиялик қўлга олингани ҳақида огоҳлантирилган. Бу ҳақда РФнинг Берлиндаги элчихонаси пресс-атташеси Денис Микерин маълумот берган.

«Россиянинг Ҳамбургдаги бош консулхонаси ГФРда россиялик фуқаролар қўлга олингани ҳақида билдиришнома олган. 6-8 июль кунлари Ҳамбургда ўтган «Катта йигирматалик» саммити давомида қўлга олинган кўп сонли хорижликлар орасида Россиянинг 1986 ва 1996 йилларда туғилган икки фуқароси ҳам бор», - дея ёзган у фейсбукдаги саҳифасида.

У консулхона вакиллари яқин вақт ичида қўлга олинган фуқаролар билан учрашиши ҳамда уларнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиши ҳақида қайд этиб ўтган.

«Жаҳаннамга хуш келибсиз»: Ҳамбург G20 саммити арафасида

Бу вақтда Deutsche Welle радиоси Ҳамбургдаги намойишлар вақтида олти нафар россиялик қўлга олингани ҳақида хабар берган.

Фотожамланма: Саммит тугади, намойишлар эса давом этди

Мавзуга оид