Спорт | 00:02 / 13.07.2017
7690
1 дақиқада ўқилади

Новак Жокович соғлиғидаги муаммо сабабли Уимблдонни тарк этди

Фото: Segodnya.ua

Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) жаҳон рейтингида 4-ўринни эгаллаётган сербиялик теннисчи Новак Жокович соғлиғида юзага келган муаммо сабабли "Катта дубулға" сериясига кирувчи Уимблдон мусобақасидаги иштирокини якунлашга мажбур бўлди.

Жокович чехиялик Томаш Бердих билан чорак финал учрашувида елкасидаги оғриқ сабабли тиббий тайм-аут олган ва 2-сетда учрашувни давом эттиришдан бош тортган.

Аввалроқ жаҳон рейтингининг биринчи рақамли теннисчиси Энди Маррей Лондон кортларида ўтаётган мусобақанинг чорак финалида америкалик Сэм Куэррига сенсацион равишда мағлуб бўлгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид