Ўзбекистон | 13:10 / 26.07.2017
39360
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистонда дефолт юз бермайди»

Халқаро пресс-клубда журналист Комилжон Шамсиддиновнинг Ўзбекистонда дефолт юз бериши мумкин ёки йўқлиги ҳақидаги саволга Марказий банк раисининг ўринбосари Саидкамол Хўжаев шундай жавоб берди:

— Ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар, ўзгаришлар даврида захирамиз етадими-йўқми, дефолт юз берадими-йўқми бунга юртимизга келган Халқаро валюта жамғармаси вакилларининг таъкиди билан жавоб бермоқчиман: улар ҳам Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, олтин-валюта захиралари ўтказилаётган ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун етади, деб таъкидлаб туришибди. Ўзбекистонда дефолт юз бермайди, деб қатъий айтишим мумкин.

Мавзуга оид