Жаҳон | 08:00 / 30.07.2017
7477
1 дақиқада ўқилади

Марокаш қироли намойишлар вақтида ҳибсга олинган мингдан кўпроқ одамни афв этди

Марокаш қироли Муҳаммад VI мамлакат шимолидаги норозилик намойишларида иштирок этгани учун ҳибсга олинган деярли 1200 кишини афв этди. Бу ҳақда “Франс Пресс” ахборот агентилиги хабар бермоқда

Мамлакат адлия вазирлигида айтилишича, афв этилганлардан бир қисми Ал-Ҳусайм шаҳри ва унинг округларидаги намойишларда иштирок этишган. Қирол “жиноят содир этмаганлар ва жиддий воқеаларга аралашмаганларни” афв этган. Ал-Ҳусаймдаги нотинч вазият ўтган йил октябрда маҳаллий балиқчи полиция томондан мусодара қилинган балиқни чиқинди ташувчи машинадан олмоқчи бўлганда у томондан босиб кетилгандан кейин бшланган. Балиқчининг ўлими «коррупция ва адолатсизликка қарши” бир қатор намойишларни келтириб чиқарган. 

Мавзуга оид