Фан-техника | 11:01 / 10.08.2017
11021
2 дақиқада ўқилади

Toyota каравот ва ошхонага эга минивэнни тақдим этди

Toyota компанияси Германия бозорига Proace минивэнининг янги нусхасини чиқарди. У табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришни ёқтирадиганларга мўлжалланган. Модель кемпинг учун барча керакли нарсалар, жумладан каравотга ҳам эга.

Сайёҳатчилар учун Proace QUQUQ компанияси билан ҳамкорликда тайёрланди. Вэннинг юкхонасида чўзилувчан бокс пайдо бўлди, у ерда плита ва ошхона буюмлари бор. Айнан шу ерга сув захирасига эга идиш ва мини-раковина ҳам жойланди.

Каравот эса бир неча матрацдан иборат. «Тойота»дан таъкидлашларича, кемпинг учун вэн беш ёки етти ўринли салон билан буюртма қилиниши мумкин.

Бундан ташқари, харидорлар алоҳида маблағ эвазига столча ва курсилар, махсус Dachzelt ARB Simpson III чодирини ҳам олишлари мумкин.

Германияда Proace’нинг минимал қиймати 35 300 еврога тенг. “Туристик” опцияларига эга тўла тўплам учун эса яна беш минг еврони қўшимча тўлаш лозим.

 

Мавзуга оид