Жамият | 11:30 / 19.08.2017
14556
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда

Фарғона вилоятида 15 августдан бошланган “10 кунлик экологик шанбалик” вилоятнинг шаҳар ва туманларида қизғин давом этмоқда. Тадбирдан кўзланган мақсад, вилоят бўйлаб аниқланган ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам бериш, барча чиқинди йиғиш шохобчаларини графикдан ташқари тўлиқ тоза ҳолатга келтириш, аҳоли ўртасида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш назарда тутилган. 

 

Тадбир вилоят ҳокимлигининг тушуббуси  билан, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ташкил этилиб, бошқарма тизимидаги Чиқиндиларни назорат қилиш инспекцияси  ва “Тоза ҳудуд” ДУКнинг қарийб 250 нафар ходими ҳамда 80 дан ортиқ махсус чиқинди ташиш техникаси ва юкловчи транспортлари жалб этилган.

Ҳашарда туман ҳокимликлари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди бўлимлари, туман Санитария эпидемиология бўлимлари, Ёшлар иттифоқи ҳамда Маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари фаол иштирок этмоқда.

Тадбирларда ҳудудлардадаги барча маҳалла ва кўчалар, кўп қаватли уйларнинг атрофлари, мактаб, касалхона ва қабристонлар қамраб олинган. Аниқланган ноқонуний чиқиндихоналарни бартараф этиш билан бирга, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қабул қилинган ҳукумат қарорлари, қонунларга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш, тарғибот ишлар олиб борилмоқда.

 

“Тадбирдан кўзланган яна бир асосий мақсадимиз, Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами олдидан шаҳар ва қишлоқларимизни, кўча ва ҳовлиларимизни ўз кучимиз ҳамда техникаларимиз билан ҳамюртларимизга байрам туҳфаси сифатида беминнат тоза ҳолга келтириш”, - дейди вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг масъул ходими.

Ўтган  тўрт кун давомида вилоятнинг Қува, Бешариқ, Тошлоқ, Фурқат, Ўзбекистон, Фарғона, Данғара ва Қўштепа туманларида ана шундай оммавий ҳашарлар кўтаринки руҳда ўтказилди.

Мавзуга оид