Спорт | 17:49 / 22.08.2017
7586
1 дақиқада ўқилади

Fancy Bears хакерлари допингга аралашиб қолган 200 футболчи ҳақида маълумот берди

Fancy Bears хакерлар гуруҳи 200 футболчи томонидан тақиқланган дори воситаларининг қўлланилишига оид маълумотларни тақдим этди, деб хабар бермоқда RT.

Хакерлар гуруҳининг расмий сайтида таъкидланишича, 2015 йил маълумотлари билан таққослаганда, допингга аралашиб қолган футболчилар сони 2016 йилнинг охирига келиб 50 кишига ошган.

Бундан ташқари, ЖАРда 2010 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида терапевтик истисноларга эга бўлган ўйинчилар ҳақида ҳам маълумот бор. Улар ичига Мауро Каморанези, Диего Милито, Дирк Кюйт ва Марио Гомес каби футболчилар кирган.

 

Мавзуга оид