Light | 22:45 / 27.08.2017
25969
4 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг баланд кузатув платформалари (фотожамланма)

Баландликдан қўрқмайсизми? Дарахтнинг энг тепасида туриб, қўрқмай пастга қарай оласизми? Баландликдан қўрқиш ё қўрқмаслигингизни дунёнинг энг баланд ва хавфли кузатув платформаларида синаб кўришга нима дейсиз? Уларнинг аксариятидаги шиша поллар эса қизиқувчан сайёҳларга юзлаб метр баландликни нақ оёқлари остида кузатиш имконини беради. Табиийки, бундай баландликка кўтарилишга ҳамма ҳам жазм қила олмайди, бироқ шуни ҳам инобатга олиш жоизки, бундай жойлардаги ҳар бир нуқта барча хавфсизлик воситалари билан таъминланган. Энг юқорига кўтарилишга жазм қилганларга Альп манзаралари, шарқий мегаполис ва ҳатто улкан Гранд-Каньон ҳам табиатнинг майда эрмагидек кўриниши мумкин. Don't Panic дунёнинг энг қўрқинчли ва шу билан бирга ноёб кузатув майдонларига оид маълумотлар билан таништирди.

Skywalk 2

Фото:dnpmag.com

«Skywalk 2»нинг кузатув чўққисидан водийлар ва музликларнинг мисли кўрилмаган манзараларига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу кузатув майдонида узоқ туришнинг иложи йўқ - шамол ва сайёҳлар оқими бунга тўсқинлик қилади. Шунга қарамай, у дунёдаги энг қизиқ кузатув нуқталаридан бири ҳисобланади.

Skywalk 2, минтақанинг ўрмон массивлари манзараси

Фото:dnpmag.com

 Уиллис-Тауэр

Фото:dnpmag.com

Чикагодаги Уиллис-Тауэр кузатув майдонлари бутун дунёга машҳур. Бу ерда шаҳар кўчаларидан 1353 фут юқорига кўтарилиш мумкин.

Уиллис-Тауэр

Фото:dnpmag.com

Майдонни зиёрат қилиш вақти ҳар бир сайёҳлик гуруҳи учун чегараланган: бундай қоида жорий қилинишида майдоннинг энг юқори қаватларидан бирига сон-саноқсиз сайёҳлар оралаб чиқишга мажбур бўлган маҳаллий ўт ўчирувчилар жамоаси оёқ тираб туриб олган.

Шанхай жаҳон молиявий маркази

Фото:dnpmag.com

Шанхай жаҳон молиявий маркази — рўйхатимиздаги энг баланд кузатув майдонига эга бўлган иншоот. Бу ердан шаҳар ва бухтанинг мутлақо эпик манзараси очилади. У Хитойга келган сайёҳларнинг ташрифлар рўйхатида биринчи ўринда туради.

Шанхай жаҳон молиявий маркази

Фото:dnpmag.com

Платформанинг бир қисмидан иккинчисига ўтиладиган шиша кўприги алоҳида эътиборга лойиқ.

CN Tower

Фото:dnpmag.com

CN Tower минораси Шимолий Американинг энг баланд бинораларидан бири сифатида машҳур. CN Tower Торонтодаги бошқа бинолардан баландда бўлиб, шаҳар узра "якка ҳукмронлик" қилиб келади.

CN Tower

Фото:dnpmag.com

Бу ерга келган экскурсиячилар камар билан маҳкамланиб, ҳеч қандай девор билан тўсилмаган чўққининг чеккасида туриш имконига эга бўлишади. Қўрқинчлими дейсизми? Қўрқинчли бўлганда қандоқ!

Гранд-Каньон

Фото:dnpmag.com

Машҳур Гранд-Каньон устидаги кузатув майдонининг дизайни Skywalk музлигидаги платформани ёдга солади.

Гранд-Каньон 

Фото:dnpmag.com

Катта ярим доира шаклидаги платформа ҳам шиша полга эга бўлиб, у ҳатто бир неча километр баландликда ҳам ваҳима уйғотмай, сифатли харита суратини ёдга солади.

Дахштайн

Фото:dnpmag.com

Рўйхатнинг охирига Альпдаги Дахштайн кузатув майдонини қўшишга қарор қилинди. Ушбу кузатув майдони зиёратчиларга "Муз саройи" деб номланган дунёдаги энг ноёб музликлар манзарасини кашф этади. Бу платформа, шубҳасиз, дунёнинг энг гўзал ва унутилмас жойларидан бири бўлиб, у ерни кўрмаслик сайёҳ учун катта йўқотишга тенг.

Мавзуга оид