Ўзбекистон | 22:30 / 29.08.2017
85834
1 дақиқада ўқилади

Президент матбуот хизмати раҳбари ишдан олинди

Асаджон Хўжаев Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу маълумот Kun.uz манбалари томонидан тасдиқланди.

Хўжаев шу йилнинг март ойидан буён президент матбуот котиби сифатида ишлаб келаётганди.

Бироз олдинроқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Бобур Алихонов лавозимидан озод қилингани маълум бўлганди.

Манбаларнинг билдиришича, бу истеъфолар ўзаро боғлиқ бўлиб, икки раҳбар ҳам Самарқанд шаҳрида бошланган «Шарқ тароналари» фестивали ёритилишида йўл қўйилган камчиликлар туфайли ишдан кетди.

Мавзуга оид