Жамият | 19:59 / 03.11.2020
3138
2 дақиқада ўқилади
Масс-медиа фонди матбуот хизмати ходимларини навбатдаги курсларга таклиф этмоқда
Масс-медиа фонди «Медиа ва коммуникациялар мактаби» лойиҳаси доирасида матбуот хизмати ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курсига қабул эълон қилди.
Курслар 9–11 ноябрь кунлари, соат 10:00 – 17:00 оралиғида ташкил этилади.
Машғулотлар ўзбек тилида олиб борилади. Курс дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:
- PR – пайдо бўлишидан ҳозирги вақтдаги ролигача
- Мақсадли аудитория ва у билан ишлаш усуллари
- PR – коммуникация: турлари ва динамикаси
- Медиарилейшнз: журналистларга ёндашув топишнинг усуллари
- Пиарматн ва унинг хусусиятлари
- Матбуот анжумани: назария. Ноқулай саволларга жавоб бериш усуллари
- Фейкларни аниқлаш усуллари
- Инфосабаб, сторителлинг, паблицит капитал
- Фрейминг ва рефрейминг
- Камера қаршисида гапиришнинг сирлари
- PR стратегия
- Инқирозли вазиятни қандай бошқариш мумкин
- Инқирозга қарши PR
- Бошқа масалалар
Курслар ўзлаштирилган кўникмаларни амалда мустаҳкамлаш билан олиб борилувчи интерфаол машғулотлар шаклида олиб борилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- камида бир йил давомида матбуот котиби сифатида ишлаганлик тажрибаси;
- пресс-релиз ва бошқа матбуот материалларини ёзиш техникаси ва усулларини билиш;
- интервью, матбуот анжуманлари ва брифингларни ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини билиш;
- интернет тармоғида ишлаш, мультимедиа ускуналаридан фойдаланиш кўникмалари;
Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Рўйхатдан ўтиш муддати – 6 ноябрь соат 12:00гача.
Мавзуга оид
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
20:09 / 30.05.2024
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш фондига янги раҳбар тайинланди
20:54 / 29.03.2023
60 км/соат тезлик чекловига риоя қилмаганларни жаримага тортиш қачондан бошланади? Масъуллар жим
23:14 / 29.12.2022