Жаҳон | 10:14 / 31.08.2017
15511
1 дақиқада ўқилади
Туркия ва АҚШ муносабатлари яна совуқлашмоқда, турклар махсус баёнот билан чиқди
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги махсус баёнот билан чиқди. Унда АҚШнинг Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг 15 нафар тансоқчисига айблов эълон қилиш бўйича қарори салбий баҳоланган.
«Бу холис бўлмаган айблов хулосаси қабул қилинганидан жуда жиддий тарзда норозимиз», - дейилади хабарда.
Вазирликнинг таъкидлашича, уларнинг бу масала бўйича позицияси АҚШнинг Анқарадаги элчисига берилган.
Аввалроқ АҚШ Эрдўғаннинг 15 нафар тансоқчисига айблов эълон қилгани хабар берилганди. Ҳужжатда таъкидланишича, 19 нафар айбланувчи май ойидаги тинч намойишларда "хавфли қуролдан фойдаланган ҳолда ҳужум уюштирган" ва "намойишчиларни оёқлари билан тепган". Уларга 15 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.