Жаҳон | 21:10 / 02.09.2017
9706
2 дақиқада ўқилади

Саудия шаҳзодаси Қатар билан алоқаларни тиклаш тарафдори

Фото: Gulfnews

Италиянинг Черноббио шаҳрида ўтказилаётган Амбросетти Форумида иштирок этган Саудия Арабистони шаҳзодаси Турки ал-Файсал Bloomberg'га интервью берар экан, кўрфаз давлатлари билан муносабатлар ўзгариши масаласига тўхталиб ўтди.

«Барчаси Қатар Олий судининг ваколатида қолган, улар ҳаракат қилиши лозим», дейди амалда расмий лавозимни эгаллаб турмайдиган, мамлакатнинг собиқ разведка бошқармаси бошлиғи.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари Қатар билан дипломатик алоқаларини узишига бир нечта важ кўрсатилганди. Улар қаторида қатарликларнинг халқаро террорчиликни молиялаштириб келгани ҳамда Ислом биродарлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ички сиёсатига аралашгани ҳам бор. 2013-2014 йилларда имзоланган шартномаларга кўра, Қатар дипломатик инқирозларни бартараф этиши ва қардош халқлар билан яхши қўшничилик алоқасини ўрнатиши лозим эди.

Турки ал-Файсал нутқи давомида кўп йиллардан бери совуқлашиб бораётган форс ҳукумати билан вазиятни очиқлаб олишимиз керак, деган фикрни илгари сурди.

Мавзуга оид