Жаҳон | 21:11 / 04.09.2017
6454
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг БМТдаги вакили: Хитой Корея яриморолида уруш бошланишига йўл қўймайди

Фото: AP Photo / Andy Wong, File

Хитой ҳеч қандай вазиятда Корея яриморолида уруш бошланишига йўл қўймайди, деб айтди Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Лю Цзеи.

“Корея яримороли ядро муаммосини дипломатик йўл билан ҳал қилса бўлади. Хитой ҳеч қандай вазиятда Корея яриморолида хаос вужудга келиши ва уруш бошланишига йўл қўймайди”, деб айтган Лю Цзеи БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида.

Мавзуга оид