Жаҳон | 16:10 / 06.09.2017
12701
1 дақиқада ўқилади
АҚШга «Катя» тропик пўртанаси яқинлашмоқда
Мексика кўрфазининг Мексика қирғоқларида «Катя» тропик пўртанаси пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда Associated Press.
У «Ирма» кучли довули ортидан келаётгани айтилди.
АҚШ довуллар миллий марказининг хабар қилишича, «Катя» пўртанасининг максимал тезлиги соатига 65 километрни ташкил этмоқда ҳамда кейинги икки кун давомида кучайиб боради.
Аввалроқ «Ирма» довулида шамол тезлиги ақлбовар қилмас даражага етгани хабар қилинганди.