Huawei смартфонлар сотуви бўйича Apple'ни ортда қолдирди
Counterpoint ҳисоботига кўра, Huawei компанияси смартфонлар сотуви бўйича иккинчи ўринга чиқиб олган ва бу кўрсаткич бўйича Apple гигантидан ўзиб кетган. Биринчи ўрин Samsung томонидан банд этилган. "Life" шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, 2017 йилнинг мартидан Huawei компанияси сотувлари ишончли ўсган. Харидорларнинг "олма" маҳсулотига бўлган қизиқиши эса январь ойидан бери пасайиб, июнда анча паст натижаларни қайд этган. Экспертларнинг фикрича, бундай сукут Apple'нинг янги флагман қурилмасининг кутилаётгани билан боғлиқ.
Тадқиқотда шунингдек бугунги кунда Huawei баъзи асосий бозорларига етарлича эътибор қаратмаётгани ҳақида сўз юритилади - масалан, Шимолий Америка, Жанубий Осиё мамлакатлари ва Ҳиндистон.
Самые продаваемые модели смартфонов по состоянию на июль 2017 года pic.twitter.com/by6arys6Nb
— VladTwin (@VladimirTwin) September 6, 2017
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
09:00 / 19.12.2024
Huawei компанияси Дубайдаги тақдимотида янги букланадиган смартфон ва бошқа флагман қурилмаларини тақдим этди
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024