Фан-техника | 14:27 / 06.09.2017
40924
1 дақиқада ўқилади

Математиклар ноёб рақамни кашф қилишди

Фото: Getty Images/Chris Hondros /

Америкалик математиклар энг катта умумлаштирилган Ферма сонини кашф қилишди. The Register шу ҳақида маълум қилди. 

Кашф қилинган сон 9194441048576 + 1'га тенг бўлиб,  6253210 белгига эга. У энг катта машҳур оддий сонлар рўйхатида 12-ўринни эгаллаган. 

9194441048576 + 1 сони PrimeGrid тақсимланган ҳисоб-китоблар лойиҳаси доирасида Aggie the Pew жамоасининг Сильванус Циммерман компьютерида топилган. 

Машина параметрлари: Nvidia GeForce GTX 1060 видеокартаси, 3.20 Гц частотали Intel Xeon E3-1225 v3 процессори, 8 Гб оператив хотира, Microsoft Windows 10 Pro операцион тизими. 

Текширув Циммерман натижасининг тўғрилигини тасдиқлади. Умумлаштирилган Ферма рақами a2n + b2n кўринишида намоён бўлади, 9194441048576 + 1 рақами n = 20 учун биринчи шундай сон бўлди. 

Мавзуга оид