Жаҳон | 23:46 / 10.09.2017
5632
1 дақиқада ўқилади
Греция соҳиллари яқинида мазут олиб кетаётган танкер чўкиб кетди
Греция соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Аталанти ороли яқинида мазут олиб кетаётган танкер чўкиб кетганини маълум қилди. Бу ҳақда хизматнинг сайтида хабар қилинган.
Таъкидланишича, чўккан кема “Агия Зони II” 11763 2,2 минг тонна мазут ва 370 тонна денгиз газойлини олиб кетаётган бўлган.
Оқибатда нефть маҳсулотларининг денгизга тўкилиши юз берган. Айни вақтда мутахассислар сувнинг ифлосланишини бартараф этиш билан шуғулланишмоқда.
Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати танкер экипажининг 11 аъзосидан 2 нафарини кемадан эвакуация қилишга муваффақ бўлган. Қолганлар эвакуацияси давом этмоқда.
Мавзуга оид
13:35 / 24.12.2024
РФдаги танкерлар ҳалокати: ифлосланиш 200 минг тоннага етиши мумкин
15:36 / 23.12.2024
Қора денгиз соҳилларини мазут қоплади — танкерлар ҳалокати оқибатлари фотосуратларда
11:30 / 19.12.2024
Анапа яқинида мазут билан ифлосланиш майдони деярли 50 кмга ошди
20:33 / 15.12.2024