Спорт | 08:08 / 11.09.2017
12200
1 дақиқада ўқилади
Райола Дибала «Ювентус»дан кетиб, қайси жамоага ўтиши мумкинлигини тахмин қилди
Жанлуижи Доннарумма, Златан Ибраҳимович ва Поль Погба каби футболчилар манфаатини ҳимоя қилувчи таниқли агент Мино Райола аргентиналик ҳужумчи Паоло Дибала «Ювентус»дан кетиши ҳақида гапирди. Шунингдек, у «Милан» топ-менежменти фаолиятини кескин танқид қилди.
«Менда бош директор Марко Фассоне ва спорт директори Массимилиано Мирабеллига шахсий адоват йўқ. Менда фақатгина бир муаммо бор – уларнинг «Милан»даги лойиҳасига ишонмайман.
Ўйлашимча, Дибала «Ювентус»ни тарк этади. Унинг ёшида етакчи бўлиш осон иш эмас. Мен уни «Реал» ёки Манчестерда - «Сити» ёхуд «Юнайтед»да муваффақиятли тўп сураётганини кўрмоқчиман», - дея хабар берди Райола RAI Sport эфирида.