Ўзбекистон | 13:33 / 19.09.2017
20609
1 дақиқада ўқилади

Жиззах политехника институтида янги факультет ташкил этилди

Фото: Norma.uz

2017 йил 5 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах политехника институтининг архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 699-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Қарор билан Жиззах политехника институти таркибида архитектура ва қурилиш факультетини ҳамда мазкур факультет таркибида архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

Ҳужжатда Марказнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Шунингдек Марказ фаолиятини ташкил этиш, ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари режаси тасдиқланди.

Белгиланишича, Марказнинг ходимларига ОТМ педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.

Ҳужжат 2017 йил 11 сентябрда кучга кирди.

 

Мавзуга оид