Ўзбекистонда жаҳон чемпионатлари ўтказилиши мумкин
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси аъзоси Бобур Шодиев бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар тарқатди.
Манбага кўра, Умид Аҳмаджоновнинг ташрифдан кўзлаган асосий мақсади ФИФА таснифидаги халқаро тадбир ва мусобақаларни Ўзбекистонга олиб келиш бўлиб, ЎФФ Президенти Жанни Инфантино билан ўзаро суҳбат чоғида ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 17 ва 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини қизғин муҳокама қилди.
Шунингдек, ЎФФ Президенти ФИФА президенти билан суҳбат асносида Ўзбекистон бугунги кунга келиб, ФИФА Конгресси, шунингдек, ФИФАнинг ихтисослашган форумларидан бирига мезбонлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»
20:53 / 11.12.2024
ФИФА 2030 ва 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонларини эълон қилди
15:16 / 18.07.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон бир поғона юқорилади, Испания 3-ўринга кўтарилди
22:37 / 06.05.2024