Шимолий Корея соҳиллари устидан АҚШнинг F-15 самолётлари учиб ўтди
АҚШнинг ҳарбий имкониятларини намойиш қилиш мақсадида Шимолий Корея соҳиллари узра АҚШнинг F-15 қирувчи самолётлари ҳамроҳлигида B-1B Lancer стратегик бомбардимончилари учиб ўтди. Бу ҳақда Пентагон вакили Дана Уайт маълум қилди.
АҚШнинг Тинч океанидаги Гуам ороли ва Япониянинг Окинава оролидан ҳавога кўтарилган самолётлар Шимолий Кореядан шарқий томондаги халқаро ҳаво ҳудудларидан учиб ўтган.
Самолётлар қуролсизлантирилган ҳудуддан шимол томон 21-асрда аввал кузатилмаган даражада ичкарироқ кириб боришган. "Бу биз Шимолий Кореянинг ақлсизлигини жиддий қабул қилишимизни таъкидлайди. Бу миссия АҚШ қатъиятини намойиш қилиш ва президент Трамп исталган таҳдидни яксон қилиш учун кўплаб ҳарбий вариантларга эгалигини аниқ билдириб қўйишга қаратилган", деб айтилган хабарда.
Уайт Шимолий Кореянинг қурол-аслаҳа яратиш бўйича дастурини халқаро ҳамжамиятга хавф деб атади.
Мавзуга оид
00:29
АҚШ Конгресси Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасини тасдиқлади
18:58 / 06.01.2025
Politico 2025 йил учун «қора оққушлар» рўйхатини тузди
18:42 / 06.01.2025
Байден АҚШ қирғоқлари яқинида денгизда нефт ва газ бурғулашни расман тақиқлади
17:42 / 06.01.2025