Жаҳон | 18:58 / 06.01.2025
2776
2 дақиқада ўқилади

Politico 2025 йил учун «қора оққушлар» рўйхатини тузди

«Қора оққушлар» - дунёдаги вазиятни яхши ёки ёмон томонга кескин ўзгартирадиган воқеалар.

Фото: AP

Американинг Politico журнали 15 нафар футуролог, олим ва таҳлилчилар ўртасида ўтказилган сўровлар асосида «қора оққушлар» рўйхатини тақдим этди. «Қора оққушлар» - дунёдаги вазиятни яхши ёки ёмон томонга кескин ўзгартирадиган воқеалар, бу атама америкалик сиёсатшунос Насим Толиб томонидан киритилган.

2025 йил учун «қора оққушлар» рўйхатига энергия хавфсизлиги инқирози, Қўшма Штатлардаги кенг кўламли эпидемия ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфлар киритилган.

Журнал АҚШ бўлажак президенти Доналд Трампнинг ички сиёсати ва штат чегараларидаги эҳтимолий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган тўқнашувларни башорат қилмоқда.

Иқтисодчилар, Хитой келажакда АҚШ билан савдо урушларида қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган сунъий интеллектнинг экспонент равишда ортиб бораётган имкониятларидан келиб чиқадиган кўплаб таҳдидлар ҳақида огоҳлантирмоқда. Мутахассислар тарихдаги энг йирик киберҳужум ва оқибатда бозорларнинг йирик қулаши ҳақида огоҳлантиряпти.

Эҳтимолий сиёсий бўҳронлар орасида журнал Трамп ва Си Жинпинг ўртасидаги алянс, Эрон ядро қуролини ишлаб чиқишни тўхтатиши ва аксинча, Жанубий Кореянинг ўз ядровий арсеналини яширин яратиш жараёни атрофидаги дипломатик ўйинлар ҳақида тахмин қиляпти.

Журнал 2025 йилда жаҳон хавфсизлигига таҳдид соладиган асосий хавфларни ядро қуролидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш эҳтимоли билан боғлайди. Шу билан бирга, экспертлар Исроил-Фаластин можаросининг ечими борасида ҳеч қандай оптимизм билдирмаяпти. Сиёсатшунослар Беларусда эҳтимолий давлат тўнтариши ва Светлана Тихановскаянинг ҳокимият тепасига келиши ҳақида ҳам тахмин қилган.

Мавзуга оид