Жаҳон | 09:10 / 25.09.2017
9588
1 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШга эронликларнинг киритилмаслигини ҳақорат деб қабул қилди

Фото: AP

АҚШга 8 та давлат, жумладан Эрон фуқароларининг киритилишига тақиқлов АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга нисбатан холис эмаслигини кўрсатади ва аввалги тақиқловдан ҳам ҳақоратлироқ ҳисобланади, деб айтди Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф.

"Трампнинг эронликларга сохта ачиниши буюк халққа қарши янги ва янада ҳақоратомуз тақиқловнинг киритилиши билан янада носамимий янграйди", деб ёзди Зариф твиттерда.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп 8 та давлат фуқароларига АҚШга кириш тақиқланишини эълон қилди. Тақиқлов Чад, Эрон, Ливия, Шимолий Корея, Сурия, Венесуэла ва Яман фуқароларига тааллуқли бўлади.

Мавзуга оид