Жаҳон | 08:32 / 03.10.2017
13863
2 дақиқада ўқилади

AP: Лас-вегаслик "мерган" қурол сотиб олишдан аввал текширувдан муваффақиятли ўтган

Фото: © REUTERS / Las Vegas Sun/ Steve Marcus

1 октябрь кечки вақт Лас-Вегасда 59 кишини отиб ташлаган жиноятчи қурол сотиб олишдан аввал тегишли текширувдан муваффақиятли ўтган. Бу ҳақда қурол дўкони эгаси Крис Майкл маълум қилди. 

Майклнинг айтишича, 64 ёшли Стивен Пэддок унинг Невададаги уйидан 40 дақиқалик масофада жойлашган Юта штатидаги дўконга бир неча марта келган. Натижада қотил федерал маълумотлар базаси бўйича тегишли текширувдан ўтиб, тўппонча сотиб олган. 

"Унда ҳеч қандай хавотирли жиҳат йўқ эди. Мен у буни қилиши борасида умуман тушунчага эга эмасдим", деб айтди Майкл.  

Полициянинг маълум қилишича, Пэддок авваллари жиноий жавобгарликка тортилмаган. Қотилнинг яқинлари у содир этган жиноят улар учун кутилмаган ҳодиса бўлганини айтишган.

1 октябрда Лас-Вегасдаги мусиқий фестивалда Пэддок томондан содир этилган отишма оқибатида 59 киши ҳалок бўлди, 500 дан кўпроқ одам жароҳат олди. Қотилнинг ўзи ҳам ўлган. 

Мавзуга оид