Ўзбекистон | 20:00 / 03.10.2017
27728
1 дақиқада ўқилади

Атамбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи бўйича расмий маълумот берилди

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 5-6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

«Ўзбекистон Президентининг 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида икки давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашадилар», дейилган хабарда. 

Давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюришади. 

Музокаралар якунлари бўйича президентлар Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Қўшма декларацияни қабул қилиши кутилмоқда. 

Ташриф доирасида турли соҳаларда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид