Жамият | 22:30 / 03.10.2017
16546
2 дақиқада ўқилади

Пойтахтдаги "Орзу" савдо-кўнгилочар маркази ўз фаолиятини тўхтатди

Фото: MyDay

1 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Зарафшон кўчасида жойлашган "Орзу" савдо-кўнгилочар маркази ўз фаолиятини тўхтатди. MyDay шу ҳақида хабар берди. 

Мажмуа 4 йил давомида иш юритди. Унинг расмий очилиш маросими 2013 йилнинг 5 октябрида бўлиб ўтган. 

Баъзи филиаллар аллақачон ўзига янги жой топиб улгурган - машҳур Barbeque Burger "Буюк Ипак Йўли" метроси томонга кўчиб ўтмоқда, Greens эса Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар марказидан қўним топди. 

"Дизайнерлар хиёбони", шунингдек бошқа дўконлар ҳамда умумий овқатланиш бўлимларининг тақдири ҳозирча номаълум. 

Таъкидлаш жоизки, бундан аввал бу масканда Demir Group филиали фаолият юритган. Жорий йилнинг сентябрида Давлат инвестиция қўмитаси, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Туркиянинг Demir Group компанияси ўртасида туризм соҳасида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум имзолангани ҳақида маълум қилинганди. 

Мавзуга оид