Телеканал вице-президенти Лас-Вегас фожиаси қурбонларини ҳақоратлагани учун ишдан кетди
CBS телекомпанияси раҳбарияти вице-президент Ҳейли Гефтман-Голдни Лас-Вегасдаги оммавий қотиллик қурбонларини ҳақоратлагани учун ишдан бўшатди. У қурбонларни «республикачи қуролсозлар»га ачинмаслиги ҳақида айтганди.
The Washington Post хабарига кўра, Ҳейли Гефтман-Голд Facebook’даги саҳифасида Лас-Вегасдаги оммавий қотиллик вақтида ҳалок бўлган «республикачи қуролсозлар»га ачинмаслигини баён қилганди. У шунингдек, республикачилар қурол олиб юриш бўйича ўз позициясини ўзгартиришидан умид қилмаслиги, чунки улар «болаларни ўлдиришган пайтда» ҳам бундай қилмаганини қўшимча қилганди. Бу орқали у 2012 йилги воқеага ишора қилганди. Ўшанда «Нэнси Хук» бошланғич мактабида содир бўлиб, 28 ўқувчи ҳалок бўлганди.
CBS телекомпанияси Гефтман-Голднинг гапларини номақбул деб атади.
«Бу ходим бизнинг стандартларимизни бузди. У энди биз билан ишламайди», — дейилган компания баёнотида.
Гефтман-Голд кейинроқ бу пости учун узр сўради ҳамда ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг барчасини ҳаёти муҳим бўлганини қайд этиб ўтди.
1 октябрь куни кечқурун Лас-Вегасдаги мусиқа фестивали иштирокчилари ўққа тутилди. Ҳужум оқибатида 59 киши ҳалок бўлиб, 500дан ортиқ киши жароҳатланди.
Мавзуга оид
17:50 / 19.12.2024
Абхазия парламенти олдида отишма юз берди. Бир депутат ҳалок бўлди
16:47 / 17.12.2024
АҚШ мактабидаги отишмада ўқитувчи ва ўқувчилар ҳалок бўлди
10:32 / 17.12.2024
Висконсиндаги мактабда юз берган отишмада уч киши ҳалок бўлди
23:52 / 26.11.2024