ФҚБ Лас-Вегасдаги отишмани террорчилик билан боғламаяпти
АҚШнинг Федерал қидирувлар бюроси 58 кишининг ҳаётини олиб кетган Лас-Вегасдаги отишмани террорчилик билан боғламаяпти. Бу ҳақда ФҚБ вакили журналистларга маълум қилди.
"Биз ушбу ишни террорчилик билан боғловчи ҳеч қандай далил топа олмадик, бироқ биз олдиндан ҳеч нарсани истисно қилмаймиз", деб айтган ФҚБ вакили.
2 октябрга ўтар кечаси лас-вегаслик Стивен Пэддок 58 кишини ўлдириб, 500 дан кўпроқ кишига жароҳат етказгач, ўзини отиб ташлаган. Жиноятчи меҳмонхонанинг 32-қаватидан туриб кантри-мусиқа концертига йиғилган 12 минглик оломонга қарата автоматик милтиқлардан ўқ узган. Меҳмонхонада воқеадан кейин 23 та ствол аниқланган. Жиноятчининг уйи ва меҳмонхонадаги хонадан топилган ўқотар қуролнинг миқдори 47тани ташкил қилган. Бу воқеа АҚШ тарихида ўқотар қурол қўлланган ҳолда содир этилган, энг кўп қурбонга олиб келган қотиллик бўлди.
Мавзуга оид
14:31 / 28.11.2024
Хориждаги халқаро террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган шахслар аниқланди
22:18 / 17.08.2023
Швеция терроризм таҳдиди даражасини оширди
08:07 / 13.01.2023
Ўзбекистон Афғонистон ТИВ биноси ёнида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралади
12:05 / 14.01.2022