Жаҳон | 08:32 / 05.10.2017
71419
1 дақиқада ўқилади

"Внуково" аэропортида Саудия Арабистони подшоҳи билан ноқулай вазият юзага келди

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг Москвадаги "Внуково" аэропортига келган самолётига қўйилган трап-эскалатор тўсатдан ишламай қолган. Бу ноқулай вазият сабабли подшоҳ трапдан пиёда тушишига тўғри келган. Ушбу ҳолат видеоси RT телеканалининг YouTube’даги саҳифасида жойлаштирилган. 

Видеода кўринишича, қирол трапдан эскалатор ёрдамида тушиб келаётганда, йўл бошида эскалатор бирданига ишламай қолади. Қирол эскалатор яна ишга тушиб кетишини бироз кутгач, у ишлайвермагач пиёда тушишга қарор қилган.

Саудия Арабистони қироли Россияга подшоҳ сифатида илк марта ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни аэропортда Преображенск полки фахрий қоровули ва оркестр, Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин, ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов ва Тўғридан-тўғри инвестициялар Россия жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев кутиб олганлар. Қирол Москвада 7 октябргача бўлиши кутилмоқда. 

Мавзуга оид