БМТ: “Роҳингялар бўйича турли сценарийларга тайёрланмоқдамиз”
БМТ бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ўринбосари Марк Лоукокнинг айтишича, юз минглаб роҳингя мусулмонлари Мьянмада қолмоқда ва Бангладешга қочиб ўтишлари мумкин, БМТ вазиятнинг турли хил сценарийларига тайёрланмоқда.
"Мьянмада қанча роҳингялар қолаётганини ҳеч ким билмайди, аммо бизнинг фикрча, уларнинг сони юз минглаб", - деди у.
Лоукокнинг таъкидлашича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида йил охирига қадар Бангладешда қанча роҳингя қочқинлари бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар йўқ, бироқ гуманитар ташкилотлар турли хил сценарийларни ишлаб чиқмоқда.
"Биз инсонлар ўз мамлакатидан қочиб чиқишга мажбур бўлмайдиган шароитлар яратилишини хоҳлаймиз", - деди у.
Халқаро миграция ташкилотининг маълумотларига кўра, икки мингга яқин роҳингялар ҳар куни Бангладешдаги Кокс-Бозорга келишмоқда. Ҳозир Бангладешдаги икки қочоқлар лагерида 800 мингдан зиёд роҳингя мусулмонлари бор. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қочқинлар орасида вабо тарқалишининг олдини олиш мақсадида Бангладешга 900 минг дозада вактциналар жўнатди. Кутилишича, юк шанба куни жойига етказилиши керак.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024