Жаҳон | 09:28 / 15.10.2017
22312
1 дақиқада ўқилади

NASA Россия ва Қозоғистон чегарасига иккита метеорит тушиши мумкинлигини маълум қилди

Фото: NASA

NASA коинот агентлиги олимлари 16 октябрдан 17 октябрга ўтар кечаси Россия ва Қозоғистон чегарасига иккита метеорит тушиши мумкинлигини маълум қилишди. Метеоритларнинг иккиси ҳам кичик ўлчамли бўлиб, аҳоли пунктлари устига тушмаслиги тахмин қилинмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, биринчи метеорит MS26-45 16 октябрда Ернинг гравитацион майдонига киради. Агар у атмосферанинг юқори қатламларида ёниб улгурмаса, унда Россия ҳудудига тушади. Бу метеоритнинг бўлаклари Қозоғистонга тушиши эҳтимоли бор. Россиялик мутахассислар бу маълумотнинг ҳаққонийлигини ҳали тасдиқлашмади. Америкаликлар метеоритлар ер сиртига етиб борса ҳам ваҳима қилишга сабаб йўқлигини айтишмоқда, чунки само жисмлари одамлар яшамайдиган ҳудудларга тушади.

Мавзуга оид