Ўзбекистон | 19:30 / 17.10.2017
30764
1 дақиқада ўқилади

Дилшод Кенжаев Халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди

Дилшод Кенжаев президентнинг 17 октябрь кунги қарори билан Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда вазирликдаги манба «Kun.uz»га маълумот берди.

«Дилшод Муталибович Кенжаев Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинлансин», дейилган қарорда.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Кенжаев жорий йилнинг 3 июлида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

Мавзуга оид