Спорт | 20:20 / 17.10.2017
27219
1 дақиқада ўқилади

Месси ва Пике ўртасида низо келиб чиқди

«Барселона» етакчилари Лионель Месси ва Жерар Пике кутилмаганда, Примера 8-туридан ўрин олган «Атлетико»га (1:1) қарши ўйинда ўз муносабатларига ойдинлик киритишга қарор қилишди.

Журналист Эдуардо Инда хабарига кўра, Месси Пикега мурожаат қилиб, Каталония мустақиллиги ҳақидаги баёнотларини тўхтатишни ва эътиборини фақат футболга қаратишни талаб қилган. Акс ҳолда, «Барселона» сафар ўйинларида мухлисларнинг оммавий нафрати муҳитида тўп суришга мажбур бўлишини айтган.

Бундан ташқари, Лео жамоадошига «Барселона» – «Лас Пальмас» ўйинидан олдин айтган сўзларини ҳам эслатган. Ўша пайтда, Каталония референдумида юз бераётган воқеалар туфайли, Пике жамоадошларини майдонга тушмасликка ундаган эди. Агар бу воқеа юз берганида «Барселона» 6 очкодан маҳрум бўларди.

Мавзуга оид