Спорт | 12:10 / 20.10.2017
13198
2 дақиқада ўқилади

ФИФА футболчилар томонидан терма жамоани алмаштириш жараёнини енгиллаштирмоқчи

КОНКАКАФ раҳбари Виктор Монтальяни футболчилар томонидан спорт фуқаролигини ўзгартириш жараёнини енгиллаштиришни таклиф қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Айни пайтда, ФИФА футболчилар томонидан фуқароликни ўзгартириш ва янги миллий терма жамоада ўйнаш ҳуқуқи акс этган регламентни қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

«Сўнгги йилларда бу борада кўплаб муаммолар юзага келди, чунки дунё ўзгармоқда, миграция кўпаймоқда. Африка, Осиё, Марказий ва Шимолий Америкада яшовчи миллатларда янги муаммолар пайдо бўлмоқда. 

Шу туфайли, бу масалага бошқача ёндашиб, уни ҳал қилиш мумкин бўлган жиҳатларни ўрганиб чиқиш пайти етиб келди. Албатта бунда футболнинг яхлитлиги бузилмаслиги лозим», - деди Монтальяни.

ФИФА қоидаларига кўра, футболчи бошқа терма жамоа сафига ўтиши учун, унинг ўзи ёки ота-онасидан бири шу мамлакат ҳудудида туғилган бўлиши ёхуд футболчи шу мамлакат ҳудудида узлуксиз равишда 5 йил истиқомат қилган бўлиши шарт. 

Бундан ташқари, футболчи қайсидир терма жамоа сафида халқаро ўйинларда иштирок этган бўлса, ҳатто икки мамлакат фуқаролигига эга бўлган тақдирда ҳам, бошқа терма жамоага ўтишга ҳаққи йўқ.

Мавзуга оид