Математикани ўрганиш осонми?
Мамлакатимизда ёшларга жуда кенг имкониятлар яратилиб, уларнинг ўз иқтидорларини амалий тарафдан кўрсата олишлари учун ҳар томонлама ёрдам берилмоқда. Ёшларнинг баъзилари касб-ҳунар эгаллаш орқали мамлакат равнақига ҳисса қўшишни ўйлаётган бўлса, бошқалари олий маълумотли бўлиб, ўз билимларини ҳаётда қўллай олиш учун ҳаракат қилишмоқда. Бундай ёшлар ўз қобилият даражасидан келиб чиқиб олийгоҳларни танлашади. Аксарият олийгоҳларнинг кириш имтиҳонларида эса математика фани асосий фанлар қаторида туриши ҳеч кимга сир эмас. Бугун сизга пойтахтимизнинг ажойиб ўқув марказларидан бири ҳисобланган “Регистон” ўқув марказида математика фани қандай ўқитилиши ҳақида маълумот берамиз.
Аниқ фанларни ўрганиш доимо машаққатли ҳисобланган, бу жараён одамдан кучли сабр-тоқат ва ирода талаб қилади. Ўқув марказимизда бошқа фанлар қатори, математикани ўрганиш учун ҳам изчил ва самарали дастур ишлаб чиқилган.
Дастур икки қисмдан иборат: назарий-амалий қисм ва тестлар билан ишлаш қисми.
Дастурнинг биринчи қисмини қўллаш қуйидаги тарзда амалга оширилади:
- Математикани дастлабки босқичдан, я`ни 0 даражадан бошлаш учун 7 ойлик дастур;
- Математикани давом эттирувчилар, билим даражаси кучли ўқувчилар учун 5 ойлик дастур.
Биринчи қисмда математикани изчил ўрганишни энди бошлаётган ўқувчилар бирмунча қийинчиликка дуч келадилар, бу давр икки-уч ҳафтани ўз ичига олади. Чунки олийгоҳларга кириш имтиҳонларидаги саволлар – ҳазилакам саволлар эмас, вақт эса қисқа. Шу сабабли бирдан сонлар-у формулалар оламига тушиб қолган ўқувчиларда ўзларига нисбатан ишонч туйғулари оз бўлса-да сусайиб қолиши кузатилади. Ана шундай вазиятларда бизга ўқитувчиларнинг мураббийлик салоҳиятлари ёрдамга келади. Бизнинг ўқув марказимизда ўқитувчилар худди спорт мураббийлари услубида ишлашади, ҳар бир ўқувчига худди ўз фарзандидек ёндошилади, керак жойида қаттиққўллик, керак жойида меҳрибонлик кўрсатилади. Мотивация машғулотлари олиб борилади.
Математика дарсларида ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашилади, чунки ҳар кимнинг қабул қилиш имконияти турлича. Кимдир барча уйга вазифаларни вақтида бажариб келса, кимдир мисолларнинг ярмида тўхтаб, қотиб қолади. Шу сабабдан индивидуал ёндашув қўлланилмоқда ва бу узоқ йиллардан бери ўз самарасини бермоқда.
Ўқувчиларга ўзларининг билим даражалари ўзгараётганини ва ўрганганларини мустаҳкамлаш учун изчил имтиҳон тизими ишлаб чиқилган.
Бу тизим қуйидагича:
- Ҳар якшанба куни ҳафталик имтиҳон. Бу имтиҳон мавзулаштирилган тарзда амалга оширилади ва ҳафта мобайнидаги ўрганилган билимларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
- Ҳар ойнинг охирида ойлик имтиҳон. Бу имтиҳон блок-имтиҳон деб ҳам аталади ва худди 1-августдаги шароитда амалга оширилади. Йил бўйи топширилган имтиҳон натижаларининг ўртачаси ҳисобланади ва шунга қараб олийгоҳ тавсия қилинади. Имтиҳон натижалари олийгоҳлардаги кўринишда э`лон қилинади.
- Ҳар уч ойда кенг миқёсдаги имтиҳонлар. Бу имтиҳонлар акция кўринишида амалга оширилади ва бошқа ўқув марказлар ўқувчилари учун ҳам очиқ ҳисобланади. Бунда ўқувчилар ўзларининг билим даражаларини бошқа тенгдошлари билан таққослаб кўриш имкониятига эга бўладилар.
Шунингдек катта мавзулар тугаганидан кейин оғзаки савол-жавоблар ва мураккаблаштирилган тестлар асосида билим даражалари текширилиб, ўқувчилар ўзлаштириш даражаларига қараб қайта гуруҳланади.
Назарий-амалий қисм тугаганидан кейин тест босқичига ўтилади.
Тест босқичи қуйидагича:
- 7 ойлик дастурни тугатганлар учун 3ойлик дастур;
- 5 ойлик дастурни тугатганлар учун 5 ойлик дастур.
Бунда дарслар мастер-класс тартибида амалга оширилади, яъни мисолларни ечишда ўқитувчилар билан биргаликда ўқувчилар ҳам фикрлайдилар. Олийгоҳларда имтиҳонда бериладиган ҳар йилги саволлар услубида тайёрланган тестлар, уларни ечишнинг интенсив усуллари кўриб чиқилиб, ўзлаштирилади. Шунингдек, ёпиқ тестлар ҳам қўлланилади.
Ўқув марказида ташкил этиладиган барча тест имтиҳонлари натижалари www.rgn.uz сайти, www.t.me/RegistonEDU, www.t.me/registonshirin, www.t.me/registontestservice каналлари орқали эълон қилинади.
Бизнинг ўқув марказимиздаги математика ўқитувчилари орасида ёзилмаган бир қоида бор: ҳеч ким математик бўлиб туғилмаган ва ҳаммага математикани ўргатса бўлади! Бунинг учун вақт, қунт ва сабр бўлса, етарли. Шубҳа қиляпсизми? Унда марҳамат, келинг, қатнашинг ва талабалар сафига қўшилинг! Шошилинг, чунки қабул ўринлари чекланган!
“Регистон” ўқув марказида абитуриентлар қуйидаги фанлардан кафолатли тайёргарлик кўришлари мумкин:
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР
• Тарих;
• Она тили ва адабиёт;
• Инглиз тили.
ИҚТИСОДИЁТ
• Математика ва информатика;
• Инглиз тили;
• Она тили ва адабиёт.
ТEХНИКА
• Математика ва информатика;
• Физика;
• Она тили ва адабиёт / инглиз тили.
ТАБИИЙ ФАНЛАР
• Кимё;
• Биология;
• Она тили ва адабиёт.
Ҳар бир фан ҳафтада 3 марта, 2 соатдан бўлади.
“Регистон” ўқув марказида таълим олишни танлаган ўқувчиларнинг имтиёзлари:
• Энг янги мактаб дарсликлари бепул берилади;
• 1 август тест синовлари учун махсус психологик дастур асосида тайёргарлик;
• Ҳар ойнинг охирида ДТМ андозасида мукаммал тест синовлари;
• Дам олиш кунларисиз узлуксиз ўқув машғулотлари;
• 10—12 кишилик кичик гуруҳлардаги сифатли таълим;
• ДТМ тестларининг тузилиши ва уларни ечишда эътиборга олиш лозим бўлган жиҳатлари ҳақида қимматли маълумотлар берилади.
“Регистон” ўқув маркази абитуриентларни синов асосида ўз жамоасига қабул қилади. www.rgn.uz сайти орқали рўйхатдан ўтинг ва биз билан боғланинг!
“Регистон” нодавлат таълим маркази манзиллари:
Учтепа филиал:
Манзил: Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Лутфий кўчаси, 65А-уй
Мўлжал: Фарход бозори, «Ўзбегимтаомлари»
Телефон: (+998-93) 536-27-00, (+998-90) 952-27-00
Чилонзор филиали:
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 6/1-уй
Мўлжал: Турон банк, “Чилонзор” метро бекати
Телефон: (+998-94) 602-33-44, (+998-90) 356-20-04
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
10:31 / 14.11.2024
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
11:53 / 06.10.2024