Ўзбекистон | 18:50 / 26.10.2017
60519
1 дақиқада ўқилади

Фото: Шавкат Мирзиёев Истанбулдаги Тўпқопи саройида

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни Истанбулга ташрифи чоғида Тўпқопи саройини бориб кўрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

XV асрда қурилган мазкур тарихий мажмуа кўп асрлар давомида Усмонлилар сулоласининг саройи бўлган. 1923 йил музейга айлантирилган. Бугунги кунда мажмуада 65 мингдан зиёд экспонат сақланади.

Фото: Twitter / @NumanKurtulmus

«Давлатимиз раҳбари сарой тарихи ва музейдаги қадимий экспонатлар билан танишди», — дейилади ЎзА хабарида.

Фото: Twitter / @NumanKurtulmus
Фото: Twitter / @NumanKurtulmus
Фото: Twitter / @NumanKurtulmus

Мавзуга оид