Жамият | 19:50 / 30.10.2017
9657
1 дақиқада ўқилади
Хитойлик бола нотаниш аёлга 75 доллар эвазига «оналик» ролини таклиф қилди
Хитойлик бола нотаниш аёлга ота-оналар мажлисида онасининг ролини ўйнаб туриши учун 500 юань (75 доллар) таклиф қилди. Shanhaiist.com портали шу ҳақида хабар берди.
Аёлнинг сўзларига кўра, у фойдаланувчилари бирга вақт ўтказганлик, масалан, бирга кино кўриш учун тўлов киритишга тайёр илова орқали мактаб ўқувчисининг эълонини ўқиб қолган.
У билан ёзишув давомида бола унинг отаси доим сафарда экани, ўқитувчиси эса ота-оналар мажлисига ҳеч ким келмаётганидан ғазабда эканини тушунтирган. Айнан шу боис унга икки соатга мактабга келиб, "она" ролини ўйнайдиган аёл керак бўлган.
Аёл охир-оқибат бу таклифни қабул қилдими ёки йўқ - аниқлик киритмаган.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
08:52 / 28.09.2024