Жаҳон | 08:54 / 07.11.2017
12712
2 дақиқада ўқилади

Эрон: Саудия Арабистони тажовузкор урушлар олиб бормоқда

Фото: Муҳаммад Жавод Зариф/EPA

Саудия Арабистони Теҳронни ўзининг “тажовузкор урушлари” оқибатларида айбламоқда, дея маълум қилди Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф.

"Саудия Арабистони тажовузкор урушлар олиб бормоқда, минтақавий камситиш билан шуғулланмоқда, беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракатлар ва хавфли фитналар уюштирмоқда. У буларнинг барчаси оқибатларида Эронни айбламоқда", - дея ёзди Зариф Twitter’да.

Унинг таъкидлашича, "урушаётган Саудия Арабистонига ташрифлар минтақа соғлиғи учун хавф туғдирди". Зарифнинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг бу давлатга келиши Баҳрайн томонидан "репрессияларга олиб келди", "Қатарнинг қулашига" сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, июнь бошида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, бу давлат билан дипломатик алоқаларни узишди.

"Кушнер ва Ливан бош вазирининг ташрифлари эса Ҳаририйнинг ғалати истеъфосига олиб келди. У бу вақтда хорижда эди. Албатта, Эронни аралашувда айблашмоқда", - дея қўшимча қилиб ўтган вазир.

Ливан бош вазири Саад Ҳаририй 4 ноябрь куни истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилди. У бу вақтда Ар-Риёдда бўлган. Ҳаририй Эрон ва Ҳезболлаҳ шиалар ҳаракатини Ливанда нифоқ келтириб чиқаришда айблади, ҳамда ўзига суиқасд уюштиришмоқчи бўлганини билиб қолгани ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид