Ишни ўзгартириш йўлида тўсиқ бўлувчи қўрқувни қандай енгиш мумкин?
Ишингизни ўзгартириш ҳақидаги ўй-фикрлар сизни чўчитиб, ўз кучингизга бўлган ишончсизликдан азият чекишга мажбур қилса, ташвишланманг. Агар ҳақиқатда олдинга қараб ҳаракатланишни ва танлаган соҳангизда муваффақиятга эришишни истасангиз, бу қўрқувни енгиб ўтиш мумкин. TheMuse бу борадаги тавсиялари билан ўртоқлашди.
Олимлар мия иш ўзгартиришни ҳаётга таҳдид солувчи воқеа сифатида қабул қилади, деб ҳисоблашади. Холмс ва Раэнинг у ёки бу ҳодиса сабаб стресс даражасини ўлчовчи жадвалига мувофиқ, иш ўзгартириш ҳаётдаги энг оғир 20 вазият рўйхатидан ўрин олган.
Бу қўрқув тўлиқ асосга эга. Биринчидан, фаолиятни ўзгартириш ўзига кўплаб янги ва нотаниш ҳодисаларни жалб этади, айниқса соҳангизни буткул ўзгартиришга қарор қилган бўлсангиз. Иккинчидан, бу кўп вақт ва кучингизни олади. Учинчидан, бу молиявий таваккал, зеро янги ишда ҳаммаси муваффақиятли бўлишини олдиндан билиб бўлмайди.
Аслида биз нима учун ишимизни ўзгартиришга ҳожат йўқлигига қатор сабабларни ўйлаб топишга мойилмиз. Биз ўз нуфузимиз ёки шарафимизни йўқотишдан қўрқамиз, яқинларимиз ва ҳатто мутлақо бегона одамларнинг таъна-дашномларидан чўчиймиз.
Қўрқув - бу ўзингизни муваффақиятсизликлардан ҳимоялашга бўлган уриниш эканини англаб етишингиз билан, уни енгиб ўтишга муваффақ бўласиз.
Карьерани ўзгартириш — бу сизнинг муваффақият ва мақсадларга эришиш йўлининг бир қисми. Агар аввалги ишингиз сизни қониқтирганида эди, янги иш излаш ва ўзингизни янги йўналишда синаб кўриш истаги туғилмаган бўларди.
Барча қўрқувларингизни олдиндан белгилаб олинг
Нима учун ишингизни ўзгартиришингиз кераклигига асос бўла олувчи сабаблар рўйхатини тузинг. Бу йўлда нимадан чўчиётганингизни санаб ўтинг. Сўз келганда аяманг. Қатъий қадам қўйишга халақит бераётган барча қўрқув, гумонларингиз ва англашмовчиликларни "қоғозга тўкиб солинг".
Ушбу рўйхатни кўзингиз тушадиган жойга жойланг. Бу сизга ишни ўзгартириш қийинчиликларни енгиб ўтишга арзишини ёдга солиб туради.
Яқинларингизнинг қўллаб-қувватлашига таянинг
Бундай муҳим қарорни ёлғиз қабул қилманг. Дўстларингиз ёки яқинларингиздан нима учун ишингизни ўзгартиришингиз кераклигига доир рўйхатни тузишда ёрдам беришни сўранг.
Сўнгра яқинларингизга қўрқувлар сизнинг мақсадга эришишингизда тўсиқ бўлиши мумкинлигини айтинг. Улардан фаолиятни ўзгартиришни, нима учун бу иш вақт ва куч сарфлашга арзишини имкон қадар кўпроқ эслатиб туришни сўранг.
Олдинга ҳаракат қилишингизга ўйлаб топилган қўрқувларингизгина халақит бераётганини секин-аста тушуниб етасиз. Шунда ўз мақсадларингизга эришиш йўлида улардан онгли равишда халос бўла бошлайсиз.
Мавзуга оид
15:42 / 20.12.2024
Ўзбекистонлик кадрларни Чехияда ишга жойлаштириш бошланади
12:29 / 18.12.2024
Ўзбекистон Бош консулхонаси Россиядаги йирик иш берувчилар билан музокара ўтказди
08:21 / 16.12.2024
Кореядаги ўзбекистонликлар иш жойини ташлаб кетгани туфайли кафиллардан 2 млрд сўм ундирилди
15:32 / 09.12.2024