Жамият | 10:46 / 17.11.2017
9207
2 дақиқада ўқилади

Шаржага одам сотганликда гумон қилинаётганлар ушланди

2017 йилнинг 25 октябрь куни Учтепа тумани ИИБга фуқаро А. ариза билан мурожаат этиб, уни “Муҳайё” исмли аёл БААнинг Шаржа шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиши учун сотиб юборганлигини маълум қилган. Ушбу мурожаатга асосан тергов-тезкор гуруҳи томонидан жиноятни фош қилишга қаратилган барча чора-тадбирлар амалга оширилган.

Тергов-тезкор ҳаракатлари давомида, фуқаро Алимуҳамедова Муҳайё Абдуғофуровна жиноий шериклари Усмонова Зуҳра Маҳмудовна ҳамда Муҳаммадиева Малоҳат Муллаевналар билан билан ўзаро жиноий тил бириктиришган. Улар 2016 йилнинг октябр ойида Учтепа тумани 14 мавзеда жойлашган «FASHION» номли гўзаллик салонида Абдиевани алдаб, БААнинг Дубай шаҳрида юқори даромадли сартарошлик ишига юборишини айтишган. Аммо аслида уни Шаржа шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиши учун 1000 АҚШ долларига сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “е” банди (одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш, ташиш, топшириш, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Алимуҳамедовага нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳри ИИББ суратларда акс этган фуқаролардан жабрланганлар бўлса, “102” қисқа рақами орқали ёки яқин орадаги ичкиишлар идораларига мурожаат қилишларини сўрайди.

Мавзуга оид