Жаҳон | 21:30 / 18.11.2017
7444
1 дақиқада ўқилади

Парижда Макрон ислоҳотларига қарши намойиш ўтмоқда

Фото: РИА «Новости»

18 ноябрда бир неча юз киши Франция президенти Эммануэль Макрон ва у бошчилигидаги ҳукуматнинг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги ислоҳотларига қарши намойишда иштирок этмоқдалар. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

“Елисей саройига юриш” деб ном олган намойишни ўтказиш ташаббусини сўл партия “Жамоат фронти” ва касаба уюшмалари вакиллари билдиришган. Намойиш Парижнинг 17-округидаги маршал Жуэн майдонидан бошланиб, Макрон қароргоҳидан бир неча юз метр наридаги Перу майдонида якунланган. 

Намойишчиларни Елисей майдонига полициянинг кўп сонли нарядлари қўймаяпти. Айни вақтда ҳеч қандай жиддий ҳолатлар юз бермаган, бироқ акция иштирокчилари тажовузкорлик намойиш қилмоқдалар: полиция номига ҳақоратли сўзлар айтилган, намойишчилардан бири эса полициячилар томон файер улоқтирган.  

 

Мавзуга оид