Жаҳон | 00:11 / 29.11.2017
15527
2 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Австралиянинг 151 километрли пляжи

Фото: credit

Австралияда узун ва тўғри нарсалар кўп - бурилишларсиз 145 километрли шоссе, тўғри йўналишдаги 478 километрли темир йўл ва узунлиги 5600 километрли динго итларидан ҳимояловчи дунёдаги энг узун тўсиқ. AmusingPlanet Виктория штатидаги дунёдаги энг узун узлуксиз пляжларидан бири бўлган "Тўқсон миль" пляжи ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди. 

 

 

Пляж узунлиги — 151 километр. Унинг ортида эса — қум тепаликлари. Бу дунёнинг инсон қўли тегмаган камдан-кам пляжларидан бири

Пляж ва қирғоқ олди сувлари ўзининг биохилма-хиллиги билан машҳур: 10 квадрат метр майдонли участкада 860 турни аниқлаш мумкин!

"Тўқсон миль" пляжи ҳар йили кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб келади. Қирғоқ бўйидаги машҳур шаҳарчалар сайёҳларга турли хизмат турларини таклиф қилади. Масалан, кемпинг, пикник, китларни кузатиш, пляж ва сув билан боғлиқ маросимлар. 

 

Мавзуга оид