Жаҳон | 20:50 / 06.12.2017
11811
2 дақиқада ўқилади

Сооронбай Жээнбеков Нурсултон Назарбоевга миннатдорчилик билдирди

Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари Сооронбай Жээнбеков ва Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди. Бу ҳақда Акорда хабар тарқатди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий долзарб масалаларни муҳокама этишган.

Президентлар 2 декабрь куни Остонада имзоланган йўл харитасига амал қилиш муҳимлигини қайд этишган.

Сооронбай Жээнбеков қозоғистонлик ҳамкасбига чегарадаги қатъий назорат бекор қилингани учун миннатдорчилик билдирган.

Нурсултон Назарбоев ва Сооронбай Жээнбеков келгусидаги учрашув имкониятлари ҳақида ҳам гаплашишган. 

Телефон мулоқоти Қирғизистон томони ташаббуси билан ташкил этилган.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар шу йилнинг октябрида ёмонлашди, 10 октябрь куни чегарадаги вазият кескинлашди. Қозоғистон  фитосанитар назоратни кучайтирди. Бунга Қирғизистоннинг аввалги президенти Алмазбек Атамбоев кетишидан олдин мамлакати блокада тушишига сабаб бўлувчи айрим қадамларни ташлагани сабаб бўлганди. У Қозоғистон раҳбариятига, хусусан, Нурсултон Назарбоевга қатор айбловлар қўйганди. Ҳозирга қадар ҳам ҳар куни юзлаб юк ташиш машиналари чегарада ушланиб қолаётганди.

Вазият икки давлат раҳбари учрашувидан кейин, 3 декабрдан бошлаб ижобий томонга ўзгарди.

Мавзуга оид