Хитойда 300 га яқин “ақлли шаҳарлар” яратилмоқчи
IHS Markit тадқиқотига кўра, ақлли шаҳарлар жаҳон индустрияси 2040 йилга келиб 1 трлн долларга етади. Бу борада Хитой етакчилик қилади. Ҳозирдаёқ бу мамлакатнинг 290 та шаҳрида “ақлли шаҳар” инфратузилмасини яратиш лойиҳаси ишга туширилган.
Хитойнинг камида 93 та шаҳрида автоном транспорт, каршеринг ва райдшеринг унсурлари ҳамда “ақлли” шаҳар инфратузилмасига эга мобил муҳитни яратишга йўналтирилган катта кўламли дастурлар бошланган.
Мутахассисларнинг айтишича, Хитой ақлли шаҳарлар синов майдонига айланади. Июлда Шанхайда 200 дан кўпроқ робомобилни (робот автомобиллар) синаш учун илк синов ҳудуди очилган.
Deloitte Digital компанияси бошқарувчи директори Эндрю Динсдейлнинг айтишича, Хитойда мижозлар робомобилларни кундалик турмушга татбиқ қилишга катта иштиёқ билан қарашмоқда. Deloitte ўтказган тадқиқотга кўра, 26 фоиз хитойликлар робомобилларни хавфсиз эмас, деб ҳисобламоқдалар. Ваҳоланки, ўтган йилги тадқиқотда бундай ўйловчилар 62 фоизни ташкил этган. 53 фоиз хитойликлар автоном технологиялар стартаплар, 28 фоизи анъанавий автокомпаниялар ва яна 19 фоизи ахборот технологиялари соҳасидаги гигантлар томондан ишлаб чиқарилишига ишонч билдирганлар.
Аксинча, бор-йўғи 23 фоиз америкаликлар ва 12 фоиз японияликлар робомобиллар яратилишида стартапларга ишонч билдирмоқдалар.
Охирги йилларда Хитойда робомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик брендлар тобора кўпаймоқда. Мисол учун, 400 ходимга эга Byton компанияси учта давлат бозорида фаолият олиб бормоқда ва Лас-Вегасдаги CES-2018 кўргазмасида ўзининг электр автоном йўлтанламасини тақдим қилмоқчи. Яна бир Хитой маркаси Nio кейинги йилдан ўз робомобилини ишлаб чиқаради.
Markit маълумотларига кўра, 2017 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида Хитойда 234 мингдан кўпроқ электромобил сотилган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 24 фоизга кўпроқ демакдир. Таққослаш учун, шу давр ичида АҚШда 140 мингдан кўпроқ электромобил сотилган.
Мавзуга оид
10:55 / 18.12.2024
Малайзия билан "ақлли" шаҳар технологияси бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилади
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024