Жамият | 00:47 / 22.12.2017
26047
1 дақиқада ўқилади

Эркак бир-бири билан уришаётган икки кенгуруни “уялтирди” (видео)

Австралиянинг Голд Кост шаҳрида яшовчи эркак бир-бири билан уришаётган икки кенгуруни тасвирга олди. Қандайдир онда эркак бу “муштлашув”ни томоша қилишдан зерикиб, уришқоқ кенгуруларга “танбеҳ бериб”, уларни яраштириб қўйишга қарор қилди. 

Эркакнинг тахминича, кенгурулар урғочи кенгуруни “бўлиша олишмаган”.

“Етар, бас! Ахир, сиз дўстсиз-ку. Ота-онангиз бу қилмишингизни кўрсалар нима дейдилар? Мен уларни қаердан топишни биламан”, деб баланд овозда “мурожаат қилган” эркак. 

Кенгурулар шу ондаёқ уришишдан тўхтаб, қулоқларини динг қилиб олганлар. “Ота-оналари” ҳақидаги сўзларни эшитишгач эса воқеа жойидан “жуфтакни ростлашган”. 

Мавзуга оид