Фан-техника | 17:15 / 22.12.2017
11456
2 дақиқада ўқилади

Хитойда қуёш панелларидан йўллар қурилмоқда

Ўтган йилнинг сентябрида Qilu Transportation Development Group компанияси Цзинань шаҳрида илк қуёш панелларидан йўл лойиҳаси қурилишини тугаллади. 10 ой давом этган қурилиш давомида йўллар 660 квадрат метр қуёш батареялари билан жиҳозланди. Electrek шу ҳақида хабар берди. 

Ҳозир "қуёш йўли"нинг тезкор Цзинань автомагистралида 1,6 километрли иккинчи лойиҳасининг қурилиш босқичи якунланди. 

Йўл уч қатламдан иборат. Устки қатлам "шаффоф бетон" кўринишида бўлиб, у асфальтнинг тузилмавий хусусиятларига эга инновацион материал ҳисобланади. Иккинчи қатлам - қуёш панелларининг ўзи. Қуйи қатлам қуёш батареяларини пастдаги нам ердан ҳимояловчи инновацион материаллардан иборат. 

Фото: Electrek
Фото: Electrek
Фото: Electrek
Фото: Electrek
Фото: Electrek
Фото: Electrek

Йўл ҳатто йирик транспорт воситаларига ҳам чидамли, анча  мустаҳкам бўлади. Лойиҳа муҳандисларининг айтишича, тез орада уларда электромобилларни йўл-йўлакай симсиз зарядлаш функцияси жорий қилинади. 

Фото: Electrek

 

Мавзуга оид