Америкалик дипломат АҚШ Ал-Қудс бўйича қарори сабабли яккаланиб қолганини айтди
АҚШ Исроил ва Фаластин муносабатларига “муваффақиятсиз” аралашувдан кейин Яқин Шарқ масалалари бўйича яккаланиб қолди. Бу ҳақда америкалик дипломат ва АҚШнинг Саудия Арабистонидаги собиқ элчиси Час Фриман айтиб ўтди.
“АҚШ Яқин Шарқ масалалари бўйича яккаланиб қолди. Самарасиз “тинчлик жараёни бунда ўз ролини ўйнади”, деб айтган Фриман. Унинг айтишича, Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши “АҚШнинг Исроилга ён босувчи кўп йиллик тарихининг” авж нуқтаси бўлди.
“БМТдаги овоз бериш халқаро ҳамжамият борлигини ва АҚШ эмас, айнан бу ташкилот халқаро қонунларни ўрнатиши ҳақидаги эслатмадир”, деб айтган Фриман.
Аввалроқ БМТ Бош ассамблеяси кўпчилик овоз билан АҚШнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорини тан олмаслик ҳақидаги резолюцияни қабул қилди.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024