Жаҳон | 08:36 / 28.12.2017
9507
2 дақиқада ўқилади

Обама энг таҳсинга сазовор кишилар рўйхатида Трампни ортда қолдирди

Фото: Reuters

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама америкаликлар томонидан 2017 йилнинг энг таҳсинга сазовор эркаги деб топилди. Аёллар орасида бу номга собиқ давлат котиби  Ҳиллари Клинтон лойиқ топилди. Бундан жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида ўтказилган сўровнома натижалари дарак бермоқда.

Обама бу номга қаторасига 10-маротаба лойиқ деб топилмоқда. Бироқ у 2016 йилга нисбатан 5 фоиз қўллаб-қувватловни йўқотган, 2016 йилда унга 22 фоиз одам овоз берганди, ҳозирда эса бу кўрсаткич 17 фоизни ташкил қилди. 2-ўринни АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп 14 фоиз овоз билан эгалламоқда. 3-ўрин Рим папаси Францискга насиб қилди, унга 3 фоиз овоз берилган.

Умуман олганда, бу борада эркаклар орасида рекордчи АҚШнинг 34-президенти Дуайт Эйзенхауэр ҳисобланади, у 1946 йилдан бери ўтказиб келинадиган бу рўйхатда 12 марта етакчилик қилган. 

Ҳиллари Клинтон бу рўйхатнинг аёллар қисмида қаторасига 16 йилдан бери етакчилик қилмоқда, унга 9 фоиз овоз берилган. Умуман олганда Клинтон бу борада аёллар орасида рекордчи ҳисобланади, у 22 марта рўйхатнинг энг юқори поғонасини эгаллаган. Унинг ортидан Мишель Обама 7 фоиз овоз билан келмоқда. Трампнинг рафиқаси Меланья Трампга 1 фоиз овоз берилган.

Ушбу анъанавий сўровнома Гэллап институти томондан 4-11 декабрь кунлари ўтказилган, унда 1049 киши иштирок этган.

Мавзуга оид