Жаҳон | 19:30 / 31.12.2017
11282
2 дақиқада ўқилади

Эронда ғалаёнлар фонида Telegram блокланди — Дуров изоҳ берди

Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуров Эрон ҳукуматининг мамлакат норозилик акциялари ташкилотчиларининг каналларини блоклаш ҳақидаги сўровлари рад этилгач, ҳукумат мамлакат ҳудудида ушбу мессенжерга уланиш имкониятини чеклаб қўйганини баён этди, деб ёзади РИАН.

«Эрон ҳукумати тинч намойишчиларнинг @sedaiemardom (Садои мардум) ва бошқа каналларини тўсиб қўйиш борасидаги сўровини очиқ рад этганимиздан сўнг эронликларнинг аксарият қисми учун Telegram’га уланишни блокламоқда», — деб ёзган Дуров Twitter’даги ўз саҳифасида.

Илгарироқ Машҳадда 200 киши иштирок этган норозилик акцияси бўлиб ўтган эди. Улар Эрондаги иқтисодий ҳолатдан норозилик билдириб, ҳукуматга қарши шиорларни баралла айтишган. Полиция Машҳаддаги олдиндан келишилмаган митингларда қатнашган ва давлат мулкига зиён етказган 52 кишини ҳибсга олган.

Норозилик акциялари Эроннинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Ҳукумат Дўруд шаҳрида бўлиб ўтган акциялар давомида икки киши ҳалок бўлганини хабар қилиб, «хавфсизлик кучлари норозилик билдираётганларга қарата ўт очмагани»ни алоҳида қайд этишган.

Мавзуга оид