Эрондаги «исён бостирилди»
Эрон Инқилоб соқчилари корпуси раҳбари Муҳаммад Али Жаъфарий мамлакатни кейинги ҳафта давомида қамраб олган норозилик намойишлари якунлангани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзлари корпус матбуот хизмати томонидан келтирилган.
«2017 йилнинг охирги кунларида бошланган намойишлар муваффақиятсизликка учради... Намойишларга чиққанлар сони камчиликни ташкил этди. Ҳар бир шаҳарда ўртача 1,5 минг киши намойишга чиққан. Барча шаҳарлардаги намойишчилар сони 15 минг атрофида бўлди», деган у.
У шунингдек, ушбу тартибсизликларда яна бир бор Вашингтон, Тель-Авив ва Ар-Риёдни айблаган.
«АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони ИШИД жангариларига Эрон ҳудудига кириб, қўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширишга буйруқ берганди», деган Жаъфарий.
У намойишлар ташкилотчилари сифатида қўлга олинганларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.
Унинг айтишича, оятуллоҳ Али Хоманеийга содиқ кучлар Исфаҳон, Луристон ва Ҳамадон вилоятларида намойишларни тўхтатган.
28 декабрь куни кечқурун Машҳадда 200 киши тухум нархи кескин кўтарилишига жавобан норозилик акцияси ўтказганди. Полиция уларнинг 52 нафарини ҳибсга олди. Кейинги кунда норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди.
Эрон ҳукумати намойишчилар мувофиқликда ҳаракатлана олмаслигини таъминлаш мақсадида Инстаграм ва Телеграмни блоклаб қўйди.
ОАВ маълумотига кўра, 6 кун давом этган тартибсизликлар вақтида камида 20 киши ҳалок бўлди, 1000 нафардан ортиқ киши қўлга олинди.
Бугун, Эроннинг бир қанча шаҳарларида ҳукумат тарафдорлари тинч намойишларга чиқишди.
Мавзуга оид
16:58
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024